Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар ва ҳокимлар тадбиркорлар билан учрашувларга чиқади
Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилади. Президент ва тадбиркорлар учрашуви бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари ҳузуридаги йиғилишда маълум қилинди.
Ўзбекистонда тадбиркорларни қийнаётган тизимли муаммолар орасида хусусий мулк ҳимояси, лицензия ва рухсатномалар олишдаги бюрократия, кредит, ер ва бино ажратиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда инфратузилма масалалари долзарб бўлиб турибди.
3 июл куни президент ҳузуридаги йиғилишда шу муаммоларнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиб, қонуний ва ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлади. Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.
Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилиши белгиланди. Президент иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 20 августда давлат раҳбари тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказган эди. Бу сана Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни сифатида белгиланиб, бундай учрашувлар анъанавий тарзда, ҳар йили ташкил этиладиган бўлди.
Бу йил ҳам мазкур мулоқотга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда “колл-марказ” ташкил этилган. Унга бугунги кунгача 7 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган. Республика штаби аъзолари уларда кўтарилган тизимли ва хусусий масалаларни ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Расмий релизга кўра, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда.
Мавзуга оид
17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди
20:20 / 20.01.2025
Нодавлат ОТМларга норасмий “солиқ” солиш давом этаётгани айтилмоқда. Вазирлик буни рад этди
11:04 / 17.01.2025
200 нафар тадбиркор халқаро молия бозоридан 2 млрд доллар жалб қилишга тайёрланади
09:55 / 15.01.2025