Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро фан олимпиадаси ғолиби ва унинг ўқитувчиси бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Қайд этилишича, улар базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида тақдирланади:
1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига – 450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига – 250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига – 150 баравари.
Шунингдек, халқаро олимпиада ғолиблари давлат ОТМга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз кириш имкониятига эга бўлади.
Асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдори қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин учун — 50 баравари;
2-ўрин учун — 35 баравари;
3-ўрин учун — 30 баравари.
Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.
Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:
халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз;
асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.
Олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади.
Мавзуга оид
09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади
13:12 / 03.03.2025