Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматчисини тажрибаси ва натижасига қараб рағбатлантириш тизими жорий этилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Йиғилишда давлат хизматчиларига талаб қўйиш билан бирга, улар фаолияти кафолатлари ҳам кучайтирилиши таъкидланди.
Иқтисодиётда хусусий сектор ўсиб бораётгани сари, малакали кадрларга талаб ошиб бормоқда. Бу рақобатли бозорда давлат хизмати ҳам жозибадор бўлиши керак.
“Битта мутахассисни тайёрлаш учун қанча-қанча вақт, меҳнат ва маблағ талаб этилади. Қолаверса, давлат хизматчиси ҳам чекланган ресурс эканини унутмаслик керак”, деди Президент.
Шу боис, ходимни тажрибаси, малакаси ва эришган натижасига қараб рағбатлантириш тизими жорий қилиниши кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
11:52 / 02.12.2024
Орган ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланмоқда
12:06 / 18.11.2024