Ўзбекистон | 07:26 / 04.08.2022
32560
1 дақиқада ўқилади

Хоразмдаги боғчада 5 ёшли бола вафот этди

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Тома маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи вафот этди. Мактабгача таълим вазирлиги расмий маълумот берди.

Дастлабки ўрганишга кўра, ушбу ташкилотнинг 5 ёшли тарбияланувчиси Ш.А. 2022 йил 3 август куни тушликдан кейин соат 12:20 ларда ўзини ғалати тута бошлаган. Ҳолатни пайқаган тарбиячи зудлик билан ҳамширага хабар берган. Ҳамшира биринчи ёрдам кўрсатган.

Шундан сўнг, Хонқа тумани тиббиёт бирлашмасидан тез тиббий ёрдам чақирилган ҳамда тарбияланувчининг ота-онасига хабар юборилган.

Бироқ, тез тиббий ёрдам ходимларининг уринишларига қарамай боланинг ўлими қайд этилган.
 
Бошқарма ишчи гуруҳи ва Хонқа тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ўтказилган суриштирув давомида боланинг эпилепсия касаллиги борлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича Хонқа тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Бундан олдин Шаҳрисабздаги боғчада болалардан бири кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этганди

Шунингдек, Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган бола вафот этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид