Ўзбекистон | 14:21 / 06.08.2022
13148
1 дақиқада ўқилади

Ўқишни кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имкони берилди

Республика ичидаги ОТМлараро ўқишни кўчиришга ариза берган, лекин рад жавобини олган фуқароларга аризасини 10 августгача қайта таҳрирлаш имконияти берилди. Маълум қилинишича, кўплаб ҳолатларда талабгорлар тегишли ҳужжатларни тўлиқ юкламаган, сўралган ҳужжат ўрнига бошқасини киритган, турдош бўлмаган йўналишни белгилаган.

Фото: Kun.uz

Ўқишни (ички) кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Куни кеча хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ҳамда республика давлат олийгоҳлари ўртасида ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули якунланди.

Аризаларни кўриб чиқиш натижасига асосан кўплаб мурожаатлар тегишли ҳужжатлар тўлиқ юкланмагани, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси киритилгани, турдош бўлмаган йўналиш белгилангани ҳамда яна бошқа сабабларга кўра рад этилган.

Шуни инобатга олиб, 10 августгача transfer.edu.uz тизимидан республика давлат ОТМ аро ўқишни кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди.

Мавзуга оид