Ўзбекистон | 13:53 / 06.08.2022
4455
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари жорий йил охирида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ва Германия ўртасида молиявий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги бошчилигидаги Ўзбекистон ва Германия делегациялари молиявий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича ҳукуматлараро маслаҳатлашувлар ўтказди.

Маслаҳатлашувларда умумий қиймати 350 млн еврога тенг бўлган, бугунги кунда амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳалар, жумладан, 170 млн евро қийматидаги "Соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва демографик сиёсат" йўналишидаги лойиҳа, "Барқарор иқтисодий ривожланиш, ўқитиш ва бандлик" йўналишидаги 148 млн евролик лойиҳа, қиймати "Иқлим ва энергия, ўтиш" йўналишида 26 млн еврога тенг ҳамда "Тинч ва инклюзив жамиятлар" йўналиши бўйича 6 млн евро қийматидаги лойиҳа муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон учун устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалар истиқболли рўйхатини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди. Ҳужжат икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги жорий йил охирига мўлжалланган музокаралар давомида кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид