Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ташқи ишлар вазири G7 мамлакатларининг қўшма баёнотини "макулатура" деб атади
Ван Ининг сўзларига кўра, баёнотда "тўғри ва нотўғри, оқ ва қора аралашиб кетган, тажовузкорлик оқланиб, ҳимояланаётганлар қораланган".
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И G7 мамлакатларининг Пекиннинг АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига билдирган реакцияси бўйича эълон қилинган қўшма баёнотини "макулатура" деб атади.
"Баёнот деб аталган бу нарсани шунчаки макулатура парчаси деб ҳисоблайман", - деди у Камбожа пойтахти Пномпенда ўтказилган АСЕАН мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг Хитой ОАВга берган интервьюсида.
"Ички ишларга аралашмаслик – дунёдаги тинчлик ва барқарорликни сақлаб туришнинг асосий тамойили. Биз мамлакатлар орасидаги муносабатларда яна чангалзор қонуни устунлик қилишига йўл қўя олмаймиз", - дея қўшимча қилди Ван И.
Унинг сўзларига кўра, баёнотда "тўғри ва нотўғри, оқ ва қора аралашиб кетган, тажовузкорлик оқланиб, ҳимояланаётганлар қораланган".
"Хитой томони бу "баёнот"га қатъиян қарши чиқади", - деб таъкидлади Ван И.
Аввалроқ "еттилик" мамлакатлари Пекиннинг Пелосининг Тайванга ташрифидан сўнг амалга ошираётган ҳаракатлари муносабати билан хавотир билдирганди.
"Еттилик гуруҳи" мамлакатлари Пекинни минтақадаги статус-квони куч билан ва бир томонлама тартибда ўзгартирмасликка, Тайбэй билан келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирган.
Мавзуга оид
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
10:22 / 23.05.2025
G7 молия вазирлари Россияга санкцияларни кучайтириш билан таҳдид қилди
00:45 / 22.05.2025
«АҚШ билан савдо низоларини тезроқ ҳал қилишимиз керак» — G7 саммитидан дастлабки баёнотлар
13:32 / 21.05.2025