Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон 1-ўринга чиқиб олди
Ҳиндистонда шахмат олимпиадаси якунига етиб бормоқда.
Шахмат олимпиадасининг 9-турида турнир давомида мағлубиятга учрамаган икки жамоа Ўзбекистон ва Арманистон вакиллари баҳс юритишди.
Унда Ўзбекистон жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоҳир Синдоров ва Жаҳонгир Воҳидов ўз рақибларини мағлубиятга учратди, Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов дуранг қайд этишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон очколари сонини 16 тага етказиб, 188 та жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Жамоа турнир бошидан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Бу тур арафасида биринчи ўрин учун даъвогар бўлган жамоалардан бири Ҳиндистон-2 жамоаси Озарбойжон билан дуранг ўйнади (2:2) ва 15 очко билан иккинчи ўринда қолди. Бу тур арафасида пешқадам бўлиб турган Арманистон жамоасида ҳам 15 та очко бор.

Мусобақа якунига яна икки тур қолди. Турнир 10 август куни якунланади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025