Жаҳон | 19:14 / 08.08.2022
7712
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда талабалар ёнилғи нархи оширилишига қарши норозилик намойиши ўтказди

Ўтган ҳафтада ҳукумат ёнилғи нархини оширишга қарор қилганидан сўнг жамоат транспортида йўлкира ҳақи кўтарилган. 

Фото: dhakatribune.com

Бангладеш пойтахти Даккадаги талабалар  ёнилғи нархи оширилишига қарши норозилик намойиши ўтказди, деб хабар берди Dhaka Tribune нашри.

Нашрнинг ёзишича, ўтган ҳафтада ҳукумат ёнилғи нархини оширишга қарор қилганидан сўнг жамоат транспортида йўлкира ҳақи кўтарилган.

Якшанба куни талабалар норозилик намойишига чиққан. Намойиш полиция билан тўқнашувга айланиб кетган.

Душанба куни қатор институтлар талабалари яна намойиш ўтказди. Улар ёнилғи нархи оширилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ва жамоат транспортида йўлкира ҳақини туширишни талаб қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид