Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллада ташкил этиладиган микромарказлар учун ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади
Маҳаллаларда ташкил этиладиган микромарказлар учун ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, маҳаллаларда ташкил этилган юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик, чорвачилик микромарказлари фойдаланишга топширилган кундан 3 йил муддатга микромарказлар объектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Ушбу имтиёзлар давлат солиқ хизмати органлари E-imtiyoz ахборот тизимига қуйидаги ID-рақамлари билан киритилган: мол-мулк солиғи – ID-04042, ер солиғи – ID-104043.
Бундан ташқари, ер солиғи ҳисобот шаклини ва мол-мулк солиғи маълумотнома шаклини тўлдириш бўйича қўлланма эълон қилинди.
Мавзуга оид
10:28 / 12.09.2022
Бир нечта шаҳар ва туманлар солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди
15:19 / 09.09.2022
Фойдаланилмаётган объектга нисбатан оширилган солиқ натижасида ҳосил бўлган қарз ҳисобдан чиқарилди
08:07 / 09.09.2022
Солиқ хизмати тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди
17:26 / 07.09.2022