Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича турнир бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 11 август куни киберхавфсизлик бўйича AntiHack Challenge турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги хабар бермоқда.
Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Central Asia Distribution кўмагида IT-парк, Cisco ва Beeline Uzbekistan томонидан ташкил этилади.
Тадбир мамлакат ёшларининг ахборот хавфсизлигига қизиқишини ошириш, ушбу йўналиш бўйича кўникма ва салоҳиятни шакллантиришга қаратилган.
Турнир дастури бир кунга мўлжалланган бўлиб, 4 та лаборатория ишларини ўз ичига олади. Иштирок этиш шартлари:
- жамоа икки кишидан иборат бўлиши керак;
- гуруҳ аъзоларидан бири «уланиш нуқтаси» функцияси ва эфир диапазонини бошқариш имконияти мавжуд Android телефонига эга бўлиши тавсия этилади;
- Ubuntu виртуал машинаси ўрнатилган ноутбук (18.10 версиясидан бошлаб улаб олиш ва инъекция қилиш учун мос Wi-Fi адаптери билан);
- ташқи адаптерни улаш учун USB портли ноутбук.
Мусобақа якунида иштирокчилар қимматбаҳо совғалар (техника) билан тақдирланади. Ҳужжатлар 7 августгача қабул қилинади, иштирокчилар саралаш босқичидан ўтиш учун аризани тўлдиришда тест синовидан ўтказилади.
Мавзуга оид
16:34 / 18.04.2025
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди
21:07 / 28.03.2025
Еврокомиссия сунъий интеллект ва киберхавфсизликка 1,3 млрд евро ажратади
20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди
12:30 / 04.03.2025