Ўзбекистон | 15:09 / 08.08.2022
5056
2 дақиқада ўқилади

Президент Тошкентда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Давлат раҳбарининг иш режасида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусан, металлургия саноати масалаларига бағишланган йиғилишлар, шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти, бир сўз билан айтганда кенг жамоатчиликнинг диққат марказида бўлган масалаларга бағишланган тадбирлар бор», - деди у бугунги брифингда. 

Асадов, шунингдек, 3 август куни президент тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатларни дастлабки таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш ўтказганини эслатди.

Бундан ташқари, 3 август куни терговчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Давлат раҳбари тақдимотлар билан танишиб, суриштирув ва тергов органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, бу борадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

4 август куни давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш эса ўтган ҳафтанинг асосий воқеаларидан бири бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид