Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг деярли ярмини ўзбекистонликлар ташкил этади
Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг деярли ярмини ўзбекистонликлар ташкил этади. Бундай маълумотлар FinExpertiza аудит ва консалтинг тармоғи таҳлилий хизмати томонидан РФ ИИВ миграция статистикаси асосида тақдим этилган.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россияга ишлаш учун 3,12 миллионга яқин муҳожир келган, бу ўтган йилга нисбатан учдан бир баравар кўп.
Россияга энг кўп мигрантлар Ўзбекистон (49,6 фоиз) ва Тожикистондан (30,5 фоиз) келди. Шу билан бирга, муҳожирларнинг 40 фоизга яқини Москва ва Москва областида қолмоқда.
Бундан олдин Миграция агентлиги меҳнат мигрантлари учун Россия қонун ҳужжатларида қандай ўзгаришлар бўлгани тўғрисида маълумот тақдим этди.
Хусусан, патентга эга ёки Россияда таълим олаётган чет эл фуқароси вояга етмаган фарзандлари вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин. "Визасиз" мамлакатлар фуқаролари (Ўзбекистон фуқаролари ҳам) Россиядан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун миграция картасидаги ташриф мақсадини ўзгартириши мумкин.
Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак. Касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ишлаши мумкин. Вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинган тақдирда, чет эл фуқароси 15 кун ичида Россия ҳудудидан чиқиб кетиши керак.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025