Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Bayraktar дронлари ишлаб чиқариладиган завод қурилади
Маълумот берилишича, аксарият моделларга Украинада ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар ўрнатилади.
Туркиянинг Bayraktar TB2 жанговар дронларини ишлаб чиқарувчи Baykar компанияси Украинада бўлинмасини очди ва мамлакатда завод қуришга тайёрланмоқда, деб маълум қилди Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар.
«"Байкар" компанияси эгаси Украинадаги компаниясини ташкил этди, компания ер участкаси сотиб олди. Улар завод лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни йил охирига қадар амалга оширишмоқчи»,— деди Боднар «РБК-Украина»га берган интервьюсида.
Элчининг аниқлик киритишича, аксарият моделларга Украинада ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар ўрнатилади.
«Булар двигателлар, бошқа эҳтиёт қисмлар, ғилдираклар, дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа нарсалар бўлиши мумкин»,— деди у.
2021 йил январда SAHA EXPO мудофаа саноати кўргазмасида Baykar ва Украинанинг «Ивченко-прогресс» конструкторлик бюроси MUIS дронлари учун двигателлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
20:37 / 27.05.2025