Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 829 та маданий мерос объектидан атиги 139 таси туристик маршрутга киритилган
Сенат Бухоро вилояти сайёҳлик соҳасида ўз ечимини кутиб турган масалаларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилди.
Жорий йил 4 – 5 август кунлари бўлиб ўтган Сенат 29-ялпи мажлисида Бухоро вилоятида туризм соҳасини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда хизмат кўрсатишни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят ҳокими ҳисоботи эшитилди.
Вилоятда 2021 йилдан буён 28 та янги меҳмонхона, 29 та хостел, 45 та оилавий меҳмон уйи ташкил этилиб, жойлаштириш воситалари умумий сони 430 тадан ортган, улардаги ўринлар сони эса қарийб 11 мингга етказилиши таъминланган.
Шу билан бирга, сенаторлар соҳадаги мавжуд камчиликларга эътибор бериш ва ўз вақтида бартараф этиш зарурлигини қайд этишди.
Хусусан, Бухоро халқаро аэропортида жорий этилган “очиқ осмон” режимидан тўлиқ фойдаланган ҳолда, янги авиайўналишлар очиш, халқаро йўналишда Дубай, Жакарта, Куала-Лумпур, Лаҳор, Душанбе шаҳарларидан Бухорога тўғридан тўғри ва чартер рейсларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Ногиронлиги бўлган шахслар яшаши ва уларга хизмат кўрсатилиши бўйича аксарият жойлаштириш воситаларида қонунчиликда белгиланган талаблар асосида шарт-шароитлар яратиш зарур экани маълум қилинди.
Вилоятдаги мавжуд туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида маданий мерос объектларига (829 та маданий мерос объектидан 139 таси туристик маршрутга киритилган) туризм маршрутларини янада кўпайтириш кераклиги айтиб ўтилди.
Ялпи мажлисдаги муҳокама якуни бўйича ўз ечимини кутиб турган муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан Сенат тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025