Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода «права» олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ж.К. бошқа бир фуқаро Ж.га, танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 2,2 млн сўм ва 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Хабарда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025