Жаҳон | 14:06 / 09.08.2022
18366
4 дақиқада ўқилади

Миколайивдаги украин разведкачилари, Донбассдан эвакуация. Уруш суратлари

8 август куни «Медиазона» ва BBC рус хизмати Украинада камида 5420 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади. Пентагондагилар эса уруш бошидан буён ҳалок бўлган ёки яраланиб сафдан чиққан РФ ҳарбий хизматчилари сони 70 мингдан 80 минггача етиши ҳақида маълумот берди. Украинадагилар Amnesty International Украина қуролли кучлари томонидан қоида бузилишларга қўл урилаётгани ҳақидаги ҳисоботини тайёрлашда босиб олинган ҳудудлардаги «фильтрлаш лагерлари»дан келган одамларнинг кўрсатмаларидан фойдаланганини айтмоқда. Запорижжя областининг «янги маъмурияти» раҳбари Евгений Балицкий «Россияга қўшилиш тўғрисида»ги референдум ўтказиш бўйича қарорини имзолади.

Қуйида урушнинг 166-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли

Покровскдаги темирйўл бекатида онасини эвакуация поездига чиқаришда ёрдам бериши мумкин бўлган кўнгиллиларни кутаётган эркак. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, россияликлар 8 август куни Марьинка ва Шевченко аҳоли пунктлари йўналишида ёриб ўтишга ҳаракат қилган, аммо чекинишга мажбур бўлган
Alex Chan Tsz Yuk / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Покровскдан Днепрга йўлга чиққан эвакуация поездидаги болалар
Alex Chan Tsz Yuk / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Украиналик ҳарбий Володимир Днепрга жўнаб кетаётган рафиқаси Татьяна билан видолашмоқда
Alex Chan Tsz Yuk / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Украина назоратида қолаётган аҳоли пунктларида яшовчи болалар ва ўсмирлар чўмилиш учун кўлга кетмоқда. Август ойи бошида мамлакат ҳукумати Донецк областидан мажбурий эвакуация бошланишини эълон қилди. Совуқ кунлар тушиши билан жанглар кетаётган ҳудудлар иситиш ва электр тизимисиз қолиши кутилмоқда. Фото: Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Кўлда чўмилаётган болалар.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Донбасс шарқида Украина назоратида қолаётган ҳудуддаги болалар
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Болакай кўлдаги сайр вақтида ити билан
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Краматорсклик аёл ўғли билан кун ботиш вақтида паркда кетмоқда. Буюк Британия мудофаа вазирлиги шу куни россиялик кучлар, катта эҳтимол билан, Краматорске ва Донецкда пиёдаларга қарши ПФМ-1 ва ПФМ-1С миналари қўллаши мумкинлигини хабар қилди. Бундай ўқ-дорилар «капалак мина» ёки «гулбарг» деб аталади.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Миколайив области 

Украиналик ҳарбий жанубдаги фронт чизиғида. Миколайив области маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг маълум қилишича, 8 августга ўтар кечаси ҳудуд ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши яраланган. Унинг сўзларига кўра, ўққа тутиш оқибатида турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси объектлари шикастланган. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасидан вайрон бўлган черковдаги икона
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украинлар разведка гуруҳи пикап юкхонасида олдинги чизиққа кетмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Қизил Хоч жамиятининг Украинадаги бўлимидан инсонпарварлик ёрдами қабул қилган миколайивлик аёл
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Июл ойи ўрталарида россияликлар зарбасига учраган «Миколайив» меҳмонхонаси олдидан ўтаётган шаҳарликлар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид