Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон — шахмат олимпиадаси ғолиби
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг якуний турида Ўзбекистон Нидерландияни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги, 11-турида Ўзбекистон жамоаси Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозониб, 188 жамоа иштирок этган олимпиада чемпионига айланди.
Бугунги баҳсларда Нодирбек Ёқуббоев (2620), Нодирбек Абдусатторов (2688) ва Жавоҳир Синдоров (2629) ўз ўйинларида дуранг натижа қайд этишди. Ҳал қилувчи баҳсда эса 27 ёшли тажрибали Жаҳонгир Воҳидов (2564) 20 ёшли Макс Уормердам (2610) устидан ғалабага эришди ва умумий 2,5-1,5 ҳисобини таъминлади.

Бу натижадан кейин Ўзбекистон жамоаси турнир жадвалида 19 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди - асосий рақиб бўлган Арманистон ҳам Испания вакилларини мағлуб этганди ва очколари сонини 19 тага етказганди, аммо қўшимча кўрсаткичлар эвазига иккинчи ўринда қолди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025