Ўзбекистон | 10:01 / 09.08.2022
2137
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган ерости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун соат 10:00 дан 17:00 га қадар Чилонзор тумани, Қозиробод маҳалласида, Қозиробод кўчасида ҳамда Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч мавзесида, Оқтепа микрорайонида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасидан ўтган Д-159, 108-мм.ли ўрта босимли газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 17:00 гача Шайхонтоҳур маҳалласида, Олмазор тумани, Себзор маҳалласида табиий газ таъминотини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид