Жаҳон | 18:44 / 10.08.2022
7031
1 дақиқада ўқилади

Германияда инфляция ўсиши сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари эълон қилинди

Мамлакатда солиқнинг энг юқори ставкаси солинадиган даромад миқдори чегараси, солиққа тортилмайдиган энг кам даромад миқдори ва фарзандлар учун тўланадиган нафақа миқдори оширилади.

Фото: AP

Германия молия вазири Кристиан Линднер юқори инфляция шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида эълон қилди.

Жумладан, солиқнинг энг юқори ставкаси солинадиган даромад миқдори чегарасини ошириш кўзда тутилмоқда. Ҳозирда чегара 58 минг 597 еврони ташкил этади. 2023 йилдан 61 минг 972 евродан ва 2024 йилдан 63 минг 515 евродан бошланган даромадга энг юқори ставкадаги солиқ солинади.

Молия вазирлиги солиққа тортилмайдиган энг кам даромад миқдорини ҳам оширмоқчи. Ҳозирда бу миқдор 10 минг 347 еврони ташкил этади. 

Шу билан бирга, фарзандлар учун тўланадиган нафақа миқдори ҳам оширилади.

Линднернинг таъкидланишича, мазкур чоралар 48 миллион нафарга яқин аҳолига енгиллик беради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид