Samsung Galaxy Z Flip4 ва Galaxy Z Fold4 смартфонлари тақдим этилди
Galaxy Z Fold4 Android 12L операцион тизими ўрнатилган дунёдаги биринчи смартфон бўлди.

Фото: Samsung
Samsung компанияси Galaxy Z Flip4 ва Galaxy Z Fold4 буклама смартфонларини тақдим этди.
Ҳар икки смартфоннинг экран ромлари кичрайган ва оғирлиги камайган. Экран Corning Gorilla Victus+ ҳимоя ойнаси билан қопланган. Смартфонлар намликдан IPX8 стандарти бўйича ҳимояланган.
Galaxy Z Fold4 6,2 дюймли ташқи ва 7,6 дюймли ички дисплей билан жиҳозланган, дисплейларнинг янгиланиш частотаси 120 Гц. Қурилма 12 Гб тезкор ва 256/512 Гб/1 Тб доимий хотира, 4400 мА•с аккумуляторга эга.

Смартфон бошқа Samsung қурилмаларини қувватлаш хусусиятига эга. У иккита сим-карта билан ва eSIM билан ишлайди.
Унинг олд камераси 10 Мп, ички дисплей 4 Мп камера билан жиҳозланган. Асосий модул 50 Мп, 12 Мп модуллар, 10 Мп телеобъективга эга.
Z Flip4 1,9 дюймли ташқи ва 6,7 дюймли асосий экран билан жиҳозланган. Унга ҳам Snapdragon 8+ Gen 1 процессори ўрнатилган, фақат тезкор хотираси 8 Гб ва доимий хотираси 128, 256 ёки 512 Гб. Олд камераси 10 Мп ва асосий камераси 12 Мп. Аккумулятор қуввати 3700 мА•с.
Янги Galaxy Z Fold4 Android 12L операцион тизими ўрнатилган дунёдаги биринчи смартфон бўлди.
Мавзуга оид

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025