Ўзбекистон | 15:38 / 10.08.2022
9005
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўзбек-тожик ҳамкорликдаги машқлари якунига етди

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари - генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда генерал-полковник Шерали Мирзо Сурхондарё вилоятида «Ҳамдўстлик—2022» ўзбек-тожик ҳамкорликдаги ўқув машқлари асосий босқичини кузатди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, ҳамкорликдаги ўқув режасига кўра икки давлат чегарасини бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларига мотоўқчи, танк, артиллерия ва бошқа жанговар бўлинмалар томонидан аниқ зарбалар берилди.

Амалий ўқув якунида Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари «Ҳамдўстлик—2022» ҳамкорликдаги ўқув иштирокчилари ва ташкилотчиларини ютуқлар билан табриклади. 

Жараёнларда фаол қатнашган ҳар икки давлат ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирликлари томонидан таъсис этилган медаллар билан тақдирланди.

Бундан олдин Тожикистон ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланганди.

Мавзуга оид