Жаҳон | 19:57 / 10.08.2022
9444
2 дақиқада ўқилади

ЕИ россияликларга Шенген визасини беришни тақиқлаш ташаббусини муҳокама қилишни бошлади

Барча россияликларга Шенген визаси беришни тақиқлаш таклифи билан биринчи бўлиб Белгия чиққанди.

Фото: ТАСС

Евроиттифоқ қатор мамлакатларнинг россияликларга Шенген визасини беришни тақиқлаш борасидаги ташаббусини муҳокама қилишни бошлади. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Ҳебештрайт маълум қилди.

«Лойиҳа ЕИнинг айрим мамлакатлари томонидан киритилган ва кун тартибида турибди. ГФР ҳукумати бу бўйича ҳукумат аъзолари ва ЕИ ичида мунозара ўтказади. Мунозаралар якунига етмагани учун дастлабки натижалар ҳақида маълум қила олмайман», — деди Ҳебештрайт.

Швеция Россия фуқароларига виза беришни бир томонлама тартибда ёки Европа иттифоқи давлатлари билан биргаликда тўхтатишни истисно қилмайди, деб ёзади Dagens Industri газетаси.

Барча россияликларга Шенген визаси беришни тақиқлаш таклифи билан биринчи бўлиб Белгия чиққанди.

«Барча россияликларга виза беришни тўхтатиш тақиқланмаслиги керак», — деганди мамлакатнинг қочқинлар ишлари бўйича вазири Сэмми Маҳди феврал ойида. Мартда Полша бош вазири Матеуш Моравецкий ана шундай ташаббус билан чиқди.

Нидерландия, Белгия, Дания, Чехия, Словакия, Литва, Латвия ва Эстония россияликларга туристик виза беришни аллақачон тўхтатган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид