Ўзбекистон | 16:32 / 11.08.2022
2249
1 дақиқада ўқилади

1 январдан Ўзбекистон фуқаролари криптоактивлар бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширади

2023 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслар криптоактивлар билан боғлиқ операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширади.

Фото: Reuters

Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини мониторинг қилиш жараёнида Ўзбекистон фуқароларига криптоактивлар билан савдоларни амалга ошириш ва (ёки) айирбошлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, мамлакат ҳудудида хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган турли электрон платформалар фаоллиги ошиб бораётгани аниқланди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиш учун ўрнатилган тартибда лицензияга эга бўлмаган электрон платформалар хизматларидан фойдаланмасликка ва эҳтиёт чораларини кўришга, шахсий маълумотлар сизиб чиқиши натижасида маълумотлар фирибгарлар томонидан фойдаланилишига йўл қўймасликка чақирди.

Криптоактивлар билан боғлиқ савдоларини амалга ошираётган ёки хизматларни тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда ёки ноқонуний мақсадларда, фирибгарлик учун таклиф этаётган компаниялар ҳақида маълумотга бўлса, тегишли маълумотни [email protected] электрон манзилига юбориш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид