Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Coca-Cola Россия бозорини тарк этишидан кўрган зарарини 195 млн доллар деб баҳолади
Компания июн ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилганди.
Coca-Cola HBC AG (CCHBC) Россия бозорини тарк этганидан сўнг 2022 йилнинг биринчи ярмида 190 млн евро (195,4 млн доллар) зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, компания Россиядаги захираларини бутунлай тугатган ва Coca-Cola маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатган.
Шу билан бирга, компаниянинг маҳаллий брендлари, масалан, Rich, «Добрий» ва «Моя семья» шарбатлари фойда келтиришда давом этмоқда, деди CCHBC бош директори Зоран Богданович.
Унинг таъкидлашича, Россия брендлари Американинг The Coca-Cola Company компанияси билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилмаяпти.
Богданович Россиядаги бизнесини қисқартириш доирасида бу мамлакатдаги ходимларини ишдан бўшатишга тўғри келганини қўшимча қилди.
Coca-Cola июн ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025