Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Cobalt машинаси ёниб кетди
Жиззах шаҳридаги чорраҳалардан бирида Nexia машинаси Cobalt’нинг орқа томонидан келиб урган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 10 август куни соат 22:00 ларда, 4R 38 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар “Олмазор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 19-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Cobalt машинаси ёниб кетган.
Ш.Рашидов тумани “Пахтаобод” ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи Nexia машинасини бошқариб келаётиб, Учтепа-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланиб “Зилол” МФЙ чорраҳасидан чапга қайрилиб олаётган, Ш.Рашидов тумани “Пахтаобод” ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt машинасининг орқа томонидан урган. Оқибатда Cobalt машинасида ёнғин келиб чиққан ва у тўлиқ ёниб кетган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ўзаро тўқнашган иккита юк машинаси ёниб кетганди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
08:30 / 28.10.2024