Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тажрибадаги помидор навлари жазирама иссиққа бардошлилигини кўрсатди
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан Бухоро вилоятида ушбу ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос помидор навларини етиштириш бўйича тадқиқот олиб бориляпти.
«Бобкат Ф1», «Томск Ф1», «Ложан Ф1», «Ред стоне», «Сераж Ф1», «Мустақиллик-28», «Рио Гранде» каби навлар июль ойи иссиқ об-ҳаво шароитидан муваффақиятли ўтиб, тажриба-синов жараёнида яхши кўрсаткичларни намоён этди.
Институт олимлари таъкидлашича, асосий сабзавот экини - помидор салқинсевар ўсимлик бўлгани учун ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражадан ошса ўсиш ва ривожланишдан тўхтайди. Кучли иссиқ помидор меваси айрим қисмларини қуёш уришига, гуллари тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Бу помидор сифати пасайишига олиб келади.
«Жорий йил Бухоро вилояти айрим қисмлари, хусусан Жондор туманида ҳаво ҳарорати 45-47 даража иссиқ бўлгани помидор ўсимлигига алоҳида эътиборни талаб қилди. Маккажўхори қуриган пояси, сомон каби енгил пояли ўсимликлар билан 5 см қалинликда соялатиб турдик, намликни сақлаш учун эса кечаси суғорилди», – дейди Сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти докторанти Гулшода Саидова.
Кучли иссиқдан кейин айрим помидор дурагайлари навларида бўйи ўсиши, гуллаш каби жараёнлар кузатилмоқда. Ҳозирги кунгача тажриба майдонида помидордан гектарига 45-50 тонна ҳосил олинди. Олимлар кеч кузгача помидор йиғишни мақсад қилган.
Мавзуга оид
20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
07:50 / 17.06.2024
Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
19:29 / 03.06.2024