Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: Туркияда ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида енгил атлетикачиларимиз узунликка сакраш, найза улоқтириш ва югуриш баҳсларида совринли ўринларни эгаллашди
Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида 56 мамлакатидан ташриф буюрган атлетлар қаторида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ҳам совринли ўринлар учун беллашишмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ушбу мусобақада иштирок этаётган атлетларимизнинг ҳолати ва кутилаётган натижалар, уларнинг кайфияти ҳамда муваффақиятли иштирок этишлари борасида терма жамоа мураббийлари билан суҳбатлашиб, спортчиларимизнинг ғалабаси уларнинг издошлари учун мотивация бўлиши, шу сабаб имкон қадар совринли ўринларни эгаллаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Спортчилар эса мусобақанинг дастлабки кунларидаги иштирокларининг ўзидаёқ, ижобий натижалар қайд этиб спорт ишқибозларига хурсандчилик улашишмоқда.
Жумладан, узунликка сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган спортчимиз Роксана Худоёрова 6.32 метрлик натижа билан бронза медалга эгалик қилди. Ушбу дастурда қатнашган яна бир енгил атлетикачимиз Даря Резниченко ҳам 6.28 метр натижа билан кучли бешликдан жой эгаллади.

Енгил атлетикачиларнинг яна бир ғалабаси эса Наргиза Қўчқорова томонидан қўлга киритилди. У найза улоқтириш мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 56.08 метр натижани қайд этди ва бронза медалга сазовор бўлди.
Ислом бирдамлик ўйинларидаги ушбу йўналишда баҳсларда иштирок этган вакиламиз Мушаррафхон Саидаҳмедова 56.06 метр натижа билан тўртинчи ўринни банд этди.
Конья-2021 ўйинларида енгил атлетикачилар сафида 400 метр масофага югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева ўзига билдирилган ишончни оқлади.
Фарида Солиева 54.07 натижа билан марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва 21 ёшли спортчимиз мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди ҳамда ўз фаолияти энг яхши кўрсаткичини янгилашга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этади.
“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
22:19 / 19.12.2024