Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Жамиятдаги ўзгаришларда маҳалла ташаббускор, халққа елкадош бўлиши керак
10 август куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласига борди.
Маҳалла ҳудудидан ўтувчи Юқори Қорақамиш канали атрофи ободонлаштирилиб, сўлим хиёбонга айлантирилди. Пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги, фаввора барпо этилди. Ўриндиқлар, шахмат столи, чархпалак ўрнатилди. Дарахтлар экилиб, чимлар ётқизилди. Канал атрофидаги ҳудудда 300 метр узунликдаги ишкомлар ўрнатилиб, узумлар экилди.
Давлат раҳбари ушбу шароитларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.
– Ҳозир маҳалла фаоллари катта бир команда бўлди. Раис ёнида ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика нозири бор. Бўлгандаям, ойлиги, шароити, ваколати билан бор. Энди шундай муносабатга жавобан масъулият ҳам бўлиши керак. Жамиятдаги ўзгаришларда маҳалла ташаббускор, халққа елкадош бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда бош вазир ўринбосарлари маҳалла фаоллари олдида Юнусобод туманига қанча инвестиция жалб этилиши, қанча иш ўрни яратилиши бўйича ахборот берди.
Мавзуга оид
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади
22:28 / 16.04.2025