«Самарқанд – кучлироқ жамоага муносиб». Абрамов «Динамо»ни қандай қилиб Суперлигада олиб қолмоқчи?
Суперлига 15-туридан олдин «Динамо» жамоаси қониқарсиз натижалар сабабли жорий мавсумда учинчи марта янги бош мураббийини тайинлади. Бу сафар таниқли мутахассис Вадим Абрамов Самарқанд клубида иш бошлади. Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устозининг Суперлигада қолиш учун курашаётган жамоа бош мураббийига айланиши кутилмаган воқеа бўлди. Kun.uz ва Tribuna.uz мухбирлари «Динамо»нинг «Сўғдиёна»га қарши ўйини олдидан Вадим Карленович билан суҳбатлашди.
- «Динамо» охирги турда мағлуб бўлгач, аввалги мураббий истеъфога чиқарилди ва жамоага ёрдам бериш учун мени таклиф қилишди. Келдим, кўришиб гаплашдик ва таклифни қабул қилдим. Асосий вазифам – жамоани ҳозирги турнир жадвалидаги жарликдан олиб чиқиш.
Чемпионатда 12та тур қолди ва энди ҳар бир учрашув олтинга тенг бўлади. Дарҳол катта ўзгариш қилишнинг имкони бўлмайди, чунки мен кеча келдим ва бугун илк машғулотни ўтказиб, «Сўғдиёна»га қарши жамоани бошлаб тушаман. Умид қиламанки, йигитлар масъулиятни ҳис қилиб, майдонга тушишади.
Жамоа билан танишишга улгурдим. Таркибдаги аксарият ўйинчиларни аввалдан билардим. Таркиб борасида ҳали аниқ фикр билдиришим қийин, ҳозир бунгача ишлаган ёрдамчи мураббийлар фикрига таянаман. Чунки ҳамма ўйинчиларни ҳали унча яхши билмайман. Номлар футбол ўйнамайди, ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўриш керак.

Ўзбекистон миллий жамоасидан кейин ҳозирча аутсайдер бўлиб турган жамоага келган бўлсам-да, футболдаги қарашим ўзгармайди. Қаерда ишласанг ҳам, қўл остингдаги бор масаллиқдан нимадир тайёрлашга интиласан. Мен ҳам қўл остимдаги бор таркибдаги ўйинчиларнинг кучли жиҳатларидан фойдаланишимга тўғри келади. Футболда бошқа нарсани ўйлаб топиш қийин.
«Сўғдиёна»га қарши ўйин қийин ўтишини тушуниб турибман. Чунки, Самарқанд ва Жиззах ўртасидаги ўйинлар дербига мос ўтишини биламан. Рақибдан қўрқмай майдонга тушиб, фақат ғалаба учун ўйнаш керак.
Жамоани олиб қолишга ишончим қай даражада? Олдинда 12та тур бор. Барча ўйинга майдонга тушиб, жанг қилишга тўғри келади. Ҳеч ким очкони шунчаки бериб қўймайди. Жамоанинг ҳозиргача энг кам гол ургани ва энг кўп гол ўтказиб юборгани мен учун жумбоқ бўлиб турибди. Шунга қарамай, клубни элитада олиб қолиш учун бор тажрибамни ишга соламан.

Фикримча, бу шаҳар ҳозиргидан кучлироқ ва жиддийроқ жамоага муносиб. Аммо негадир «Динамо» ҳар доим лигага чиққанида ҳам, тушиб кетмоқда. Аслида эса бу ердаги футбол атмосфераси, мухлислар кўпроғига лойиқ. Бу стадионда ўзим ҳам футбол ўйнаганман, жамоаларим тўп сурган, мухлислик қай даражада бўлиши ҳақида яхши тасаввурга эгаман. «Динамо» ғалаба қозониб турса, Самарқанддаги стадион мухлислар билан тўлишига шубҳам йўқ», - дейди «Динамо» янги бош мураббийи Вадим Абрамов.
Тўлиқ интервьюни Tribuna.uz сайтининг YouTube’даги каналида томоша қилинг.
Усмон Ибодов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

17:01 / 08.04.2025
Самарқанд иқлим форумида қандай натижаларга эришилди?

14:48 / 08.04.2025
Самарқандда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш учун 217 та тураржой биноси бузилади

10:47 / 08.04.2025
Самарқандда ҳайдовчи 25 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди

18:50 / 05.04.2025