Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Умрзоқов: «Суд органларига нисбатан аҳоли эътирозлари ҳаддан зиёд кўпайиб кетганди»
Бугун, 11 август куни президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов томонидан Олий суд янги раисини жамоага таништирув жараёни бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, йиғилиш танқидий руҳда ўтяпти.
Йиғилишда маълум қилинишича, сўнгги пайтларда суд органларига нисбатан аҳолининг ҳақли эътирозлар ҳаддан зиёд кўпайиб, аҳоли томонидан кўплаб адолатсизликлар юзасидан шикоятлар сони кескин ортиб кетган.
“Умид қиламизки, ушбу янги тайинлов айнан ушбу муаммолар ечими ҳамда суд органларини тубдан ислоҳ қилиш учун хизмат қилади”, деди Сардор Умрзоқов.
Президент администрацияси янги раҳбарияти ислоҳотларни айнан суд тизимидан бошлагани бежиз эмас. Сўнгги пайтларда аҳоли томонидан тизим бўйича шикоятлар сони кескин ортиб кетгани кузатилмоқда.
Бундан олдин Шавкат Мирзиёев ўз маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига, Козимжон Комилов номзодини Конституциявий суд судяси лавозимига кўрсатиб, Сенатга тақдимномалар киритганди.
10 август куни видео-конференц-алоқа тарзида бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим қилинган номзодлар лавозимга тасдиқланди.
Бахтиёр Исломов бунгача президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025