Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиғини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади
Тадбиркорларга умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади.
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, бунда солиқларни тўлашни кечиктириш мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ой муддатда солиқ органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади.
Ер участкаси, бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида сотилган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади.
Солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.
Мавзуга оид
17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди
20:20 / 20.01.2025
Нодавлат ОТМларга норасмий “солиқ” солиш давом этаётгани айтилмоқда. Вазирлик буни рад этди
11:04 / 17.01.2025
200 нафар тадбиркор халқаро молия бозоридан 2 млрд доллар жалб қилишга тайёрланади
09:55 / 15.01.2025