Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Битирувчи синф ўқувчиларини ҳунарга тайёрлаш бўйича 46 та касб рўйхати тузилди
Янги тизим асосида умумтаълим мактаблари битирувчилари касб эгаллашига кўмаклашилади.
Умумтаълим мактаблари 10–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш, қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, келажакда эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида битирувчилар касб эгаллашига кўмаклашувчи янги тизим жорий этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорликда 10–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича 46 та касб рўйхатини тузди.
Ушбу касбларни 10–11-синф ўқувчиларига ўқитиш учун умумий ўқув юклама соатлари, касб мураккаблигидан келиб чиқиб, малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилди.
Мазкур меъёрий ҳужжатлардан 2022/2023 ўқув йилида 10–11-синф ўқувчиларини касбга ўргатишда фойдаланилади.
Меъёрий ҳужжатларни edu.profedu.uz платформаси орқали кўчириб олиш мумкин.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
12:03 / 19.04.2025