Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон телеканалларида профилактика ишлари амалга оширилади
Ўзбекистонда 15-22 август кунлари теледастурларни эфирга узатиш қурилмаларида профилактика ишлари олиб борилади, дея хабар бермоқда АКТ вазирлиги.
Мамлакат аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК техник қурилмаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.
Навбатдаги профилактика ишларини 15-22 август кунлари соат 01:00 дан 10:00 гача вақт оралиғида ҳудудлар бўйича босқичма-босқич ўтказиш режалаштирилган.
15-22 август кунлари ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат ва хорижий телеканалларни узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилади.
Профилактика ишлари ўтказилаётган вақтда абонент ускунаси («тюнер» ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.
Мавзуга оид
16:54 / 20.01.2025
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
09:35 / 04.12.2024
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
14:30 / 14.10.2024
Гуржистон ТВ-каналлари ҳукмрон партия ролигини кўрсатишдан бош тортди
09:39 / 28.09.2024