Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тўқимачилик саноатига халқаро техник стандартлар ва ишлаб чиқариш талаблари жорий этилади
Жорий йил 12 август куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат раиси, миллий комиссия раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, соҳа бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида сўз юритилди.
АҚШ Давлат департаменти томонидан 2018 йилда эълон қилинган “Одам савдоси бўйича йиллик ҳисобот”да Ўзбекистон қуйи 3-даража давлатлари қаторидан 2-даражадаги давлатлар “назорат рўйхатига” ўтказилган. Яқинда эълон қилинган навбатдаги ҳисоботда 2021 йилдаги каби халқаро стандартларни тўлиқ бажариш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошираётган давлатлар (2- тоифа) рўйхатида ўзгаришсиз қолдирилди.
Мамлакатда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилинди. Миллий комиссия томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон тўқимачилик саноатига халқаро техник стандартларни ва ишлаб чиқариш талабларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси муҳокама этилди.
“Йўл харитаси”да тўқимачилик корхоналарида техник ва ишлаб чиқариш стандартларини халқаро даражага мослаштириш, халқаро бренд ва йирик компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, пахта-тўқимачилик саноатидаги корхоналар фаолиятига халқаро тан олинган меҳнат, ишлаб чиқариш, техник ва бошқа стандартларни кенг татбиқ қилишга қаратилган 20 га яқин тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025