Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вестминстер университетига 10,2 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
10,2 минг доллар эвазига Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланган. Гумонланувчи олдиндан 5 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ иккита ҳудудда ноқонуний ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади.
Қўқон шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро А. А. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг қизини 10200 доллар эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. У келишилган пулнинг 5000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ўтказилган тадбирда фуқаро Ш.Ў. бошқа бир фуқаро Ў.ни танишлари ёрдамида 1800 доллар эвазига Тошкент молия институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. У келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 28 ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди
17:19 / 16.07.2024
ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 22 минг доллар олган шахс ушланди
09:15 / 09.02.2024
Навоийда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
15:23 / 26.05.2023