Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия соғлиқни сақлашда рақамли технологияларни жорий этиш лойиҳасида қатнашади
Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан KfW (Германия) банкининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 12 йил муддатга жами 45 млн евро миқдорида имтиёзли кредит ва 5,5 млн евро грант маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилиши;
умумий қиймати 58,21 млн еврога тенг “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш тўғрисидаги” лойиҳа техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилгани ва ўрнатилган тартибда ваколатли давлат органларида экспертизадан ўтказилгани маълум қилинди.
Белгиланишича:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги IT-Med МЧЖ KfW банкининг кредит ва грант маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳа доирасидаги барча тадбирларни самарали амалга оширишга масъул ижрочи орган ҳисобланади;
KfW банки кредит ва грант маблағлари ҳисобидан товарлар, иш ва хизматлар харид қилишни молиялаштириш ҳақида имзоланган шартномалар шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига биноан умумий харид ҳажми ҳисобидан амалга оширилади.
“Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги лойиҳани амалга ошириш доирасида KfW банки кредит ва грант маблағлари ҳисобидан харид қилинаётган товарлар, иш ва хизматлар божхона божидан озод этилади ҳамда қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) қоплаб берилади.
“Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш” лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади ва фаолиятини ташкил этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги IT-Med МЧЖ лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ўрнатилган тартибда бевосита назоратга олади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025