Иқтисодиёт | 17:01 / 13.08.2022
34438
1 дақиқада ўқилади

Нақд пул ҳажмини 20 фоиздан оширмасликни мақсад қиляпмиз – Марказий банк масъули

Ўтган 4-5 ой давомида пул массасида нақд пул ҳажми ошиш тенденциясини кўрсатди. Kun.uz мухбирининг Марказий банк масъулига таяниб хабар беришича, регулятор нақд пул массасига меъёр қўйишни режа қилмоқда.

Фото: KUN.UZ

Марказий банк халқаро тажрибадан келиб чиқиб пул массасида нақд пул ҳажмини 20 фоиздан оширмаслик чорасини мақсад қилмоқда. Бу ҳақда 12 август куни Марказий банкда бўлиб ўтган медиа мулоқотда департамент бошлиғи Улуғбек Маҳмудов маълум қилди.

“Бунинг учун “Замонавий молиявий хизматлар ва нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш” стратегияси ишлаб чиқилмоқда”, – дейди у Kun.uz мухбири билан суҳбатда. 

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 август ҳолатига муомаладаги пул массаси 159,1 триллион сўмни ташкил қилаётган бўлса, шундан 42,3 триллион сўми нақд пул. Бу нақд пул улуши ҳозирда 26,6 фоизни ташкил қилаётганини англатади.

Рақамлар муомаладаги нақд пул ўсиш суръати олдинги ойларга қараганда секинлашганини кўрсатмоқда. Жорий йил ҳисобидан нақд пул ўсиши апрел ойида максимумга етган бўлса – 15,9 фоиз, июлга келиб ўсиш секинлашди – 4,5 фоиз.

Мадина Очилова
Тайёрлаган Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид