Ўзбекистон | 13:35 / 13.08.2022
5258
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга электромобил импорти 3,2 баробарга ошди

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 314 та электромобил импорт қилган.

Фото: Megawatt Motors

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, электромобил импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой – 1155 та;
  • БАА – 81 та;
  • Германия – 29 та;
  • Ҳонгконг – 29 та;
  • Корея – 7 та;
  • Литва – 7 та;
  • Эстония – 2 та.

Мавзуга оид