Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экология қўмитаси идора бошлиғи бир вақтнинг ўзида бешта автомобилдан фойдаланиши ҳақидаги маълумотни рад этди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Экология қўмитаси раҳбари бир вақтнинг ўзида бешта автомобиль, жумладан, “Тойота”, иккита “Фольксваген”, “Мерседес” ва номи ошкор этилмаган электромобилдан фойдаланаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
Давлат экология қўмитаси бу маълумотни инкор этиб, қўмита раиси “Мерседес” хизмат машинасидан, агар зарурат туғилса, электромобилдан фойдаланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, қўмита раисига 1 та "Мерседес" автотранспорт воситаси бириктирилган. Зарур ҳолларда хизмат вазифасини ўташ давомида олис ва чекка ҳудудларга хизмат сафари вақтида ёнилғи харажатларини тежаш мақсадида техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган навбатчи электромобил ишлатилиши мумкин.
Маълум қилинишича, жорий йил ўтган даврида қўмита барча ҳудудий бўлинмалари, жумладан, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоий олис ва чекка ҳудудларида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 40 дан ортиқ автотранспорт воситалари ("Нива", электромобил, "Дамас") хорижий ҳамкорлар техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Таъкидланишича, бу автотранспорт воситалари хариди учун бюджет маблағлари умуман сарф қилинмаган.
“Фурсатдан фойдаланиб, Давлат экология қўмитаси шахс қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон, асосланмаган ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида тегишли жавобгарлик нормалари белгиланганини эслатиб ўтади”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025