Ўзбекистон | 09:26 / 15.08.2022
2620
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ЕИ – Марказий Осиё форматида ТИВ раҳбарлари учрашади

Тошкент ва Брюссел ноябрь ойида Самарқандда Европа иттифоқи –Марказий Осиё форматидаги бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Dunyo

Ташқи ишлар вазирлигида Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили, ЕИ делегацияси раҳбари ўринбосари Миндаугас Качераускас билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Музокаралар чоғида икки томонлама кун тартиби долзарб масалалари, шунингдек, Европа иттифоқи – Марказий Осиё ҳамкорлиги формати самарадорлигини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар 2022 йил ноябр ойида Самарқанд шаҳрида «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги ташқи ишлар вазирлари навбатдаги учрашуви ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш биринчи вазирлар конференциясини ташкил этишга оид масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбирларни тайёрлаш, уларнинг кун тартибини аниқ таклифлар ва амалий мазмун билан бойитиш бўйича Европа томони билан мунтазам ишчи учрашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш юзасидан келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид