Ўзбекистон | 17:10 / 16.08.2022
2796
5 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореянинг Аtomy компанияси Фарғонада навбатдаги йирик семинарини ўтказди

15 август куни Фарғона шаҳрида Жанубий Кореянинг олий сифатли маҳсулотлари дистрибюторларининг иккинчи семинари бўлиб ўтди.

Фото: Аtomy

Ислом Каримов номидаги санъат саройида Аtоmy компаниясининг Ўзбекистондаги расмий филиали томонидан Аtоmy’нинг иккинчи cеминари ташкиллаштирилди. Ушбу тадбир расмий филиал томонидан иккинчи маротаба ўтказилаётган йирик семинардир. Биринчи семинар 23 июл куни Тошкент шаҳрида International Hotel Ташkент меҳмонхонасида бўлиб ўтган ва унда 500 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этганди.

Фото: Аtomy

Тадбирлар миқёсини яна кенгайтириш мақсадида Аtоmy компанияси бу сафар 600 дан ортиқ меҳмонларни бирлаштирди ва cеминар дастури компаниянинг умумий таништируви, компенсация тўлови режаси, логистика ва маҳсулотларни етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш, хориждан келган меҳмонлар чиқиши ва хонандаларнинг чиқишлари билан бойитилган.

Фото: Аtomy

Ушбу тадбирнинг энг муҳим қисми компаниянинг энг юқори мақомли аъзоси - Империал Мастер Хонг Ён Гунинг мотивацион нутқи бўлди. Аtоmy аъзолари билишича, ушбу мақомга эришган шахслар бир миллион АҚШ долларига яқин мукофот билан тақдирланади ва уларнинг йиллик даромади уларга тўқ ҳаёт кечириш имкониятини беради. Бу компания барча меҳнатсевар иштирокчиларга муваффақият компенсация тўлови режаси амалда самарадорлигини яна бир бор исботлайди.

Фото: Аtomy

Яқинлашиб келаётган ойларда филиал семинарларини республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказишни давомли йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ушбу тадбирлар компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти ва режалари ҳақида иштирокчиларига ва мамлакат фуқароларига маълумот бериш билан бирга, Аtомй тадбиркорларининг тижорат фаолиятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фото: Аtomy

Ўтган йили савдо айланмаси қарийб икки миллиард долларга етган Жанубий Кореянинг Аtоmy компанияси 2009 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирда кўп тармоқли маркетинг компаниялар орасида “Энг ТОП” компаниялар гуруҳига киришга улгурган. Бутун дунё бўйлаб Аtоmy аъзоларнинг сони 16 миллион нафардан ошган бўлиб, улар Аtоmy маҳсулотларини бошқаларга тавсия қилиб, пул ишлашлари мумкин. Корхонанинг бутун дунё бўйлаб 23 та мамлакатда расмий филиаллари ўз фаолиятини олиб бормоқда ва уларнинг сони йилдан йилга кўпайиб бориши режалаштирилмоқда.

Аtоmy кўп давлатларда катта муваффақият ва талабга эга бўлган маҳсулотларини, жумладан, БФҚлар, косметика, озиқ-овқат, тана, соч ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотларини истеъмолчиларга тақдим этиб келмоқда. Бундай ютуқларнинг сабаби шундан иборатки, Аtоmy маҳсулотлари Жанубий Кореядаги Аtоmy заводларида энг илғор технологиялар воситасида ишлаб чиқарилади ва улар тўлиқ халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланади.

Фото: Аtomy

Шунингдек, корхона яқинларга ғамхўрлик, саxоватпешалик, жамият манфаати учун кучларни бирлаштиришга асосланган қадриятларни тарғиб қилади. Шундай қилиб, унинг фаолиятининг асосий мақсадларидан бири бойлик эмас, балки хайрия ва қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган одамларга далда бўлишдир.

Фото: Аtomy

Компания фалсафасига амал қилган ҳолда, 23 июл куни бўлиб ўтган , биринчи семинарда Ўзбекистондаги филиал ўз иштирокчилари билан биргаликда саратон касаллигига чалинган болаларни қўллаб-қувватловчи “Эзгу Амал” хайрия жамғармасига 50 000 000 сўм миқдоридаги хайрия ёрдамини амалга оширди. Ушбу хайрия ўз ичига молиявий ёрдам пули ҳамда болалар учун мўлжалланган Аtоmy маҳсулотларини ўз ичига олди. Мазкур хайрия ҳаракатларини давом эттирган ҳолда, компания ва иштирокчилар томонидан иккинчи семинарда ҳам Ўзбекистон ногиронлар жамиятига 20 000 000 сўм миқдорида навбатдаги ёрдам тақдим этилди. Аtomy филиалининг хайрияга йўналтирилган мазкур илк қадамлари давомли хайрия ишларининг дебочаси ҳисобланади ҳамда келгусида филиал кўплаб саховатпеша ишларини амалга оширишни режалаштирган.

Фото: Аtomy

Аъзолик фаолияти маданияти ва “Ўрнатилган мезон ва қоидаларга риоя қилиш” қадриятларига амал қилган ҳолда, барча филиаллар ходимлари, аъзолар ва фуқаролар билан биргаликда турли хил хайрия тадбирларини бутун дунё бўйлаб ўтказади. “Аtomy Uzbekistan” ҳам юртимиз халқини бирлаштириб, жамиятга муносиб ҳисса қўшишга ваъда беради.

Аtomy Uzbekistan (ХК МЧЖ «Atomy Silk Road»)

Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Марказ-1, Буюк Ипак Йўли массиви, 45 Б уй

+998 94 777 67 01, +998 94 777 67 09

Telegram: official_atomyuzbekistan

Instagram: @atomyuzb_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш