Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда ўзбек модели асосида ипакни қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади
Озарбойжонда тут кўчати етиштириш хўжалиги ташкил этишга ҳам келишиб олинди.
Озарбойжонда бўлиб турган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдурашид Абдуллаев Озарбойжон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сарван Жафаров билан учрашди.
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси хабарига кўра, учрашувда 2023 йилда ўзбек модели асосида Озарбойжоннинг Агдош, Агжабади, Тартар, Зардоб, Агдам, Евлах ва Бардада туманларида кластер усулида ипакни қайта ишлаш корхоналари ташкил этилиши юзасидан келишиб олинди.
Бундан ташқари, Озарбойжонда тут кўчати етиштириш хўжалиги ташкил этиш масалалари юзасидан бир қарорга келинди.
Бунда, Озарбойжон ҳукумати томонидан ер ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, имтиёзли равишда хўжалик маълум муддатга ер солиғидан озод этилади.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025