Ўзбекистон | 16:50 / 16.08.2022
11843
4 дақиқада ўқилади

Сирдарё ва Қашқадарё вилоятида "Indorama Аgro" ғалла ҳосили байрами бўлиб ўтди

Фото: Indorama Аgro

30-31 июл кунлари “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамиятида ҳосил йили ва юқори иш сифатига бағишланган фестивал бўлиб ўтди. Фестивалда вилоятлардаги пешқадам фермер-ишчилар тақдирланиб, уларга пул мукофотлари ва совғалар топширилди.

 2022 йил 30 июл куни Гулистон шаҳрида Indorama Agro компанияси томонидан ташкил этилган ҳосил байрами нишонланди. Корхона раҳбарияти томонидан ўрим-йиғим даврида самарали меҳнат амалиёти ва юқори ҳосилдорлик ва белгиланган кўрсаткичлар учун энг яхши ишчилар тақдирланди. Корхонанинг 201 нафар ишчи-ходимлари учун берилган мукофотлар 2,5 миллиард сўмдан ошди. Молиявий мукофот ва эътироф - Indorama томонидан давлат ва халққа кўрсатилган ишонч ва ҳурмат белгиси ҳисобланади.

Фото: Indorama Аgro
Фото: Indorama Аgro

Компания директори жаноб Пракаш Кежривал таъкидлаганидек, "Indorama ўз ваъдаларини ўз вақтида бажаради". Шунингдек, жаноб Кежривал ходимларни юқори натижалар билан табриклади ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёрдам учун маҳаллий ҳокимликка миннатдорчилик билдирди.

Ходимлар сертификатлар, медаллар, маиший техника каби қимматбаҳо совғалар ва моддий мукофотлар билан тақдирландилар

Фото: Indorama Аgro

Ўз навбатида, маҳаллий ҳокимлик, ҳокимликдан келган меҳмонлар келгусида ҳам самарали ҳамкорлик қилишдан умидвор эканликларини билдириб, “Indorama” компанияси томонидан Сирдарё ва Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган ходимларга кўрсатилаётган рағбатдан мамнунликларини айтишди.

Фото: Indorama Аgro

 Тадбир меҳмонлари орасида Халқаро молия институтлари (ХМИ) вакиллари, ҳукумат, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, шунингдек, Indorama Agro компаниясининг республика сиёсатидаги долзарблигини таъкидладилар.

 31 июл куни Қашқадарё вилояти Нишон туманида мукофотлаш маросими бўлиб ўтди

Корхона раҳбарияти барчани байрам билан табриклаб, мукофотларни топширди.

Фото: Indorama Аgro

Қашқадарё вилояти ҳокими барчани юқори натижалар билан табриклаб, ҳар томонлама ҳамкорликка умид билдирди.

– Биз “Indorama Agro” компаниясининг Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги салоҳиятини юксалтириш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаймиз ва ишончли ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги номидан меҳнат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун меҳнаткашларга миннатдорчилик билдираман”,- деди у. 

 Лазерли текислаш сув ва электрни тежашга ҳамда ҳосилдорликни оширишга қандай ёрдам беради?

Фото: Indorama Аgro

Лазерли текислаш - лазер нурланиши ва трактор ва челакка ўрнатилган махсус қўшимчалар ёрдамида ерни механизациялашган текислаш технологияси.

Лазерли текислаш билан тупроқ юзаси бир горизонт бўйлаб 3 см ёки ундан камроқ масофада текисланади. Планнер ёрдамида текисланган дала рельефи билан текислаш амалга оширилмаган участка ўртасидаги фарқ оддий кўзга кўринади. Бу амалиётни қўллаш бўйича 31 июл куни Касби шаҳрида  семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ҳамда “Indorama Agro” компанияси мутахассислари, фермерлар иштирок этди. Indorama директори Пракаш Кежривал семинар иштирокчиларини ерни лазер ёрдамида текислаш усули билан таништириб, бу технологиянинг муҳимлигини таъкидлади, чунки у электр ва сувни 40 фоизгача тежайди.

Сайт: https://indorama-agro.com/

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш