Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор 12 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди
Суд органларига 1000 дан ортиқ даъво ариза киритилиб, 5 млрддан ортиқ ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундирилди.
2022 йилнинг 1-ярмида меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор 12 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2022 йил 1-ярим йиллигида меҳнат муносабатларига оид жами 11 минг 600 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 6 551 таси қаноатлантирилган, 4 546 тасига тушунтириш берилган.
Ярим йилда 14 066 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 41 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Натижада, 5 935 нафар мансабдор шахсга 12 млрд 57 млндан ортиқ маъмурий жарима қўлланилган.
Суд органларига 1000 дан ортиқ даъво ариза киритилиб, 5 млрддан ортиқ ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундирилди.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
13:34 / 11.04.2025
Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?
17:25 / 02.04.2025