Ўзбекистон | 10:52 / 17.08.2022
1534
2 дақиқада ўқилади

Микроҳудуддан ташқаридаги мактабга қабул учун ариза юбориш 30 августгача давом этади

Бугунги кунга қадар 650 минг нафардан ортиқ болалар республика бўйича 1-синфга қабул қилинди. Бу кўрсаткич қабул режага нисбатан 92 фоизни ташкил этади. 

Фото: Kun.uz

Электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудларда жами 80 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.  

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, 20 июндан 31 июлга қадар ота-оналар томонидан бириктирилган микроҳудуд бўйича онлайн юборилган 55 049 та аризалар мактаблар томонидан қабул қилинди. 

1 августдан бошлаб фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали ота-оналарга микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш бошланди.

Ўн беш кунда (1-15 август куни) микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича ота-оналар томонидан 34 206 та аризалар қабул қилинди. Топширилган аризалар бўйича 31 799 нафар ўқувчилар 1-синфга қабул қилинди ва 2407 нафар ота-оналар онлайн навбат асосида умумтаълим мактабларига боришлари кутилмоқда.

Микроҳудуддан ташқари қабул учун аризалар юбориш жорий йил 30 августига қадар давом этади. 16 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш жараёни ишга туширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид