Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: импорт қилинадиган углеводород хомашёларини етказиб берувчилари орасида танлов ўтказилмоқда
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йил охиригача импорт қилинадиган углеводород хомашёсини сотиб олиш учун етказиб берувчи компаниялар орасида танлов ўтказилишини эълон қилади.
Хусусан, жорий йил якунига қадар завод эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган углеводород хомашёсининг миқдори қуйидагиларни ташкил этади:
- 20 минг тонна газойль;
- 20 минг тонна нефть;
- 20 минг тонна газ конденсати.
Етказиб бериш жойи: Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Мустақиллик кўчаси 1-уй: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи.
Танловнинг ўтказилиш муддати
- Ҳужжат топширишнинг бошланиш муддати – 2022 йил 11 август.
- Ҳужжат топширишнинг сўнгги муддати – 2022 йил 30 август.
Танлов ташаббускори билан алоқалар:
Масъул шахс: Назиров Сулаймон
Тел.: +998 65 365-42-50
Қўшимча телефон рақамлар: +998 65 364-13-44; +998 91 311-16-61;
Электрон почта манзили: [email protected] ва [email protected]
Сизни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган углеводород хомашёсини харид қилиш бўйича ўтказилаётган танловда фаол иштирок этишингизга умид қиламиз.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
22:19 / 19.12.2024