Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади
Бугун, 17 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» хабарига кўра, Яшнобод туманининг Оҳанграбо, Мўйноқ, Мумтоз, Висол, Уйсозлар, Оқдарё ҳамда Оқ уй кўчалари, Яккасарой тумани Ҳ.Сулаймонова маҳалласи Минглар ҳамда Миробод 1-тор кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан вазиятни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025