Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия билан яқинлашгани учун Туркиядан ўз компанияларини олиб чиқиши мумкин
Агар Туркия РФ билан алоқаларни ривожлантирса, Оқ уй АҚШ компанияларига Туркияни тарк этишни тавсия қилиши мумкин. Politico хабарига кўра, бундай тавсия сабаби «расмий иқтисодий ҳамкорлик»нинг тузилиши бўлиши мумкин.
Оқ уй Америка компанияларига Анқара ва Москва «расмий иқтисодий ҳамкорлик» бўйича бир қарорга келса, Туркия билан бизнесни қисқартиришни тавсия қилиши мумкин. Бу ҳақда 17 август, чоршанба куни Politico нашри АҚШ маъмуриятидаги манбага таяниб хабар берди.
«Биз Туркия бизнес ва сармояни жалб қилувчи глобал марказ бўлиши керак, деб ўйлаймиз, бироқ Россия билан яқин муносабатлар Туркиянинг бутун дунё билан интеграциялашуви учун реал хавфларни келтириб чиқаради», — деди нашр суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, Туркия ва Россия ўртасида янада яқинлашув кузатилса, Анқарага долларда тўловларни амалга ошириш тақиқланиши мумкин.
Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путин 6 август куни Сочида музокара ўтказди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, миллий валюталарда савдога ўтиш ва мамлакатлар ўртасидаги йиллик савдо айланмасини 100 млрд долларга етказиш ҳақида қарор қабул қилинган. Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг хабар беришича, турк томони ҳам Россия гази учун қисман тўловни рублда амалга оширишга рози бўлган.
Аввалроқ АҚШ Россия билан қуролланиш соҳасида ҳамкорлик қилгани учун Туркияга қарши санкциялар жорий қилган эди. Туркия Россияда ишлаб чиқарилган С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб оляпти. Шу муносабат билан АҚШ Туркияни F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан чиқариб юборди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025