Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлик пенсиясини олувчи ишлаётган фуқароларга қатор имтиёзлар берилади
Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда “Фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Ҳужжатда “Фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар пенсия тайинлангандан кейинги камида 1 йиллик меҳнат даври улар ойлик даромадидан келиб чиқиб ҳар 2 йилда қайта ҳисобланиши ва пенсия миқдорига қўшиб борилиши назарда тутилмоқда.
Йиғилишда қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар имконияти чекланган фуқаролар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оғирини енгил қилиш, оилалар фаровонлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Қўмита аъзолари қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси навбатдаги кенгаш йиғилиши ва ялпи мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Мавзуга оид
16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди
23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади
08:30 / 01.11.2024